Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Милош Земан Чехия президенти этиб сайланди

Милош Земан Чехия президенти этиб сайланди

Милош Земан

Фото: «Radio.cz»

Милош Земан шанба куни якунланган сайловнинг иккинчи тури дастлабки натижаларига кўра Чехия президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Чехия статистика бошқармаси маълумотларига қараганда, мамлакатдаги сайлов участкаларининг 86,86 фоизидаги овоз бериш натижалари ҳисоб-китоб қилинганда Земанга 52,94 фоиз, унинг рақиби, Чехия фанлар академиясининг собиқ раҳбари Иржи Драгошга 45,07 фоиз сайловчи овоз бергани маълум бўлган.

ОАВнинг хабар беришича, Драгош Прага, Марказий Чехия ва Шарқий Чехия ўлкаларида кўпроқ овоз олган. Мамлакатнинг қолган қисми эса Милош Земанга овоз берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг