Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Термиздаги инновацион пиллахона билан танишди

Шавкат Мирзиёев Термиздаги инновацион пиллахона билан танишди

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига борган эди.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг