Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев: «Муаммолар ҳақида Тошкентда ўтириб ҳисоботларни ўқиб билиш бошқа, одамларнинг кўзидан билиш бошқа»

Мирзиёев: «Муаммолар ҳақида Тошкентда ўтириб ҳисоботларни ўқиб билиш бошқа, одамларнинг кўзидан билиш бошқа»

Шавкат Мирзиёев

Фото: «O‘zbekiston 24» дастуридан скриншот

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2018 йилнинг 19—20-январь кунлари Сурхондарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

19 январь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Манбамизнинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Ўзбекистон раҳбари сўзга чиқиб, ҳудудлардаги вакиллардан мақтовлардан қочиб, муаммолар ҳақида маълумот беришни сўраган.

«Қабул қилинаётган қарорлар жойларда қандай бажарилаяпти? Нима масалалар борки, яна ечилиши талаб қиладиган? Одамларни нима қийнаяпти деган масала, албатта, (бу ҳақдаги ҳисоботларнитаҳририят) Тошкентда ўтириб ўқиш бошқа, одамларнинг кўзини кўриб билиш бошқача. Нима учун бу ерда селектор бўлаяпти? Мен жуда илтимос қиламан, ҳар бир тумандан муаммоларни айтсак. Бундай учрашувлар нима учун керак? Эртанги ҳаётимизнини енгиллаштириш учун, одамларнинг муаммосини ҳал қилиш учун», — дея таъкидлаган Ўзбекистон Президенти.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг