Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадасидаги муаммо муҳокама қилинди

Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадасидаги муаммо муҳокама қилинди

Кеча, 11 апрел куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Учрашув доирасида 2017 йил 5 сентабрдаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага киритилмаган участкалар бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича ишлар давом эттирилди.

Учрашув аҳил қўшничилик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди. Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг