Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат Тожикистонга. Бош вазир ўринбосари Тошкентга келмоқда

Навбат Тожикистонга. Бош вазир ўринбосари Тошкентга келмоқда

Фото: «Спутник»

Эртага, 5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб, у ерда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисида иштирок этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг