Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Назарбоев ўзининг шарафига номланган мактабларнинг алоҳида ролини таъкидлади

Назарбоев ўзининг шарафига номланган мактабларнинг алоҳида ролини таъкидлади

Фото: Спутник

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Назарбоев интеллектуал мактаблари кенгашининг раиси Куляш Шамшидиновани қабул қилди, дея хабар бермоқда «Спутник» Қозоғистон президенти матбуот хизматига таянган ҳолда.

Учрашувда интеллектуал мактабларни ривожлантириш ва уларнинг истиқболи муҳокама қилинди. Президент мамлакатдаги ўрта таълим тизимида ушбу таълим муассасаларининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.

«Ушбу мактаблар ҳамма учун намуна бўлиши керак, янги мактабларни очишда уларнинг тажрибасини ҳисобга оламиз. 2008 йилдан бери «Интеллектуал мактаблар»ни 5660 нафар ўқувчи битирган, уларнинг барчаси уч тилда эркин сўзлаша олади. Биз бутун жамиятга Қозоғистонда уч тилда ўқиш мумкинлигини кўрсатдик», — деди Назарбоев.

Ўз навбатида, Шамшидинова президентга «Интеллектуал мактаблар» профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчилар таркибида 2800 киши, шу жумладан 195 нафар чет эллик, 183 нафар «Бўлашак» халқаро дастури (президентнинг халқаро таълим гранти) бўйича таълим олган хорижий олий ўқув юртлари битирувчилари ва Назарбоев университетининг битирувчилари бор.

«Бугунги кунда профессор-ўқитувчилар таркибида 4 та фан доктори, 22 нафар фан номзоди ва 719 магистр мавжуд», — деди Шамшидинова.

Бундан ташқари у ўқувчилар талабгорларнинг қобилиятини ҳисобга олган ҳолда, танлов асосида жалб қилинаётганлиги ҳақида гапириб берди.

«Интеллектуал мактаблар»ни яратиш лойиҳаси 2008 йилда Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ишга туширилган эди. Улар таълим дастурларининг замонавий моделларини жорий қилиш учун экспериментал платформага айланди.

2011 йилги қонунга биноан улар ўқув дастурларини мустақил равишда тасдиқлаш, кириш имтиҳонларига қўйиладиган талабларни белгилаш, академик кўрсаткичларни назорат қилиш ва якуний аттестациядан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг