Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Назарбоев: «Ли Куан Юни ҳам автократ деб аташган эди»

Нурсултон Назарбоев: «Ли Куан Юни ҳам автократ деб аташган эди»

Фото:«TRT»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада бўлиб ўтган мажлисда баёнот берар экан, демократияни ўрнатиш бирданига бўладиган жараён эмаслигини айтди. Ўз чиқишида у АҚШ тарихига тўхталиб ўтди.

«Рухани жангиру» («Жамият дунёқарашини модернизациялаш») давлат дастурининг бир йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда  Назарбаев Қозоғистон «бутун дунё сингари демократия йўлидан бораётганини» таъкидлади.

«Мен мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатни бошқариб келаяпман, халқ ишончини оқлаяпман. Ғарбда бир неча бор: "Худди биз каби, Америка, Ғарб каби демократияни татбиқ этинглар" дейишди. Биз қозоқлар америкалик, немис, инглиз эмасмиз. Бу нима дегани?» — деди Назарбоев. «Бизнинг ўзимизга яраша дунёқарашимиз, тарихимиз, тилимиз, динимиз, анъаналаримиз бор», — деди у сўзларига қўшимча қилар экан.

Шу билан бирга у: «Бир кунда биз минг йиллик тартибни бузиб ўта олмаймиз», — деди. «Қўшма Штатларга неча йил бўлди? 250? 50 йил муқаддам оқ ва қора танлилар бир автобусда ўтира олмасди. Аёллар сайловларда иштирок этмасди. Нима учун сиз буларни эсдан чиқарасиз?» — дея баёнот берди Назарбоев.

У Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Юни «анъаналарни ҳурмат қилишга» чақиргани боис автократ деб аташганини эслатиб ўтди. «Менинг марҳум дўстим Ли Куан Юни умр бўйи диктатор, автократ деб аташган. Ким автократ? Беш йилдан сўнг яна сайланган кишини қандай қилиб диктатор, автократ деб аташ мумкин? Бизнинг ўз йўлимиз бор», — дея баёнот берди Назарбоев.

Бу  Назарбоевнинг Қозоғистон тараққиётини Ғарб билан биринчи таққослаши эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг