Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Суриянинг 400 дан ортиқ аскари Африн минтақасига жойлаштирилди

ОАВ: Суриянинг 400 дан ортиқ аскари Африн минтақасига жойлаштирилди

Фото: «EADaily»

Сурия қўшинлари тарафида жанг қилувчи халқ жангчи бўлинмалари чоршанба куни Ҳалабдан 65 км узоқликда жойлашган, курдлар истиқомат қиладиган Африн минтақасидаги жанговар позицияларни эгаллаган. Бу ҳақда «Al Mayadeen» телеканали «Халқ мудофаа кучлари» қўмондонлигига таяниб хабар бермоқда, дея ёзмоқда ТАСС.

Телеканал хабарига кўра, Афринга юборилган Сурия жангчилари сони 400 дан ошади.

Сешанба куни Суриянинг САНА ахборот агентлиги Сурия армияси тарафида бўлган жангчилар Ҳалабдан Африн шаҳрига кела бошлаганини маълум қилди. Агентликнинг таъкидлашича, «жангчилар ушбу шаҳарга турк режимининг агрессиясига қарши курашда аҳолига далда бўлиш учун юборилган».

Дамашқнинг бундай ҳаракатларига расмий Анқара норозилик билдирди. Туркия президенти маъмуриятининг расмий вакили Иброҳим Калин чоршанба куни Сурия ҳукумати кучлари ёки ҳукуматпараст кучларнинг Афринга киришга уринишининг оқибати яхши бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Туркия 20 январь куни Суриянинг шимолидаги курд жангариларига қарши «Зайтун новдаси» операцияси бошланганини эълон қилди. Бош штаб раҳбариятининг маълумотига кўра, қуролли кучлар бир ойда 1780 нафар террорчини йўқ қилишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг