Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: «Трамп Суриядаги америкалик ҳарбийларни араблар билан алмаштирмоқчи»

ОАВ: «Трамп Суриядаги америкалик ҳарбийларни араблар билан алмаштирмоқчи»

Foto:«ТАСС»

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Суриядаги америкалик ҳарбийларни араблар билан алмаштириш мақсадида Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига мурожаат билан чиқди ва уларга ўз ҳарбийларини Сурияга юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда 17 апрель куни «The Wall Street Journal» хабарига асосланиб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси Жон Болтон Мисрнинг Умумий разведка хизмати бошлиғи генерал Аббос Камол билан Миср томонининг ушбу режага қўшилиш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида музокара олиб борган.

Газетанинг ёзишича, АҚШ маъмурияти «Саудия Арабистони, Қатар ва БААга режани амалга оширишда молиявий жиҳатдан кўмак беришга тайёрлигини» маълум қилган.

Маълумотларга қараганда, Трампнинг бундай қарорга келишига АҚШ ҳарбийлари минтақани тарк этганидан сўнг америкаликлар назоратидаги ҳудуднинг Сурия армияси ёки бошқа гуруҳлар томонидан эгаллаб олинишидан хавфсираётгани сабаб бўлган.

       

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг