Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири этиб тайинланди

Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири этиб тайинланди

Очилбой Раматов Жуманиязович Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири сифатида тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар берди.

Очилбой Раматов 1962 йил Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. 1988 йили Тошкент темирйўл муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1980 йил Урганч локомотив депосида машинист ёрдамчиси лавозимида бошлаган. Институтни тамомлагач, Тошкент тепловозларни таъмирлаш заводининг устаси, тепловоз цехи бошлиғи ўринбосари ва вагон таъмирлаш цехи бошлиғи бўлиб ишлаган.

1995 йил мартида «Ўзтемирйўлмаштаъмир» компания бош директори этиб тайинланган. 2001 йил майида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бош менежери — бош муҳандиси лавозимида иш бошлаган.

2002 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бошқарув раиси, 2016 йил декабридан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълум қилинишича, Жамшид Қўчқоров, Азиз Абдуҳакимов ва Танзила Норбоева ҳам Бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг