Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади (фото)

Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қавтли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад - Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти халқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг