Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўктам Барноев: «Аввал бюджет ходимлари пахта теримига олиб чиқилмагани учун ҳоким ишдан кетарди...».

Ўктам Барноев: «Аввал бюджет ходимлари пахта теримига олиб чиқилмагани учун ҳоким ишдан кетарди...».

Фото: «darakchi.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ҳамда жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда сўзга чиққан Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев шундай фикрларни билдирди:

— Аввал бюджет ходимлари пахта теримига олиб чиқилмагани учун ҳоким ишдан олинарди. Ўзингизнинг хабарингиз бор...

Абдулла Арипов бунга жавобан шундай деди:

— Тўғри! Ишдан олинган. Лекин энди вазият ўзгарди. Сиёсат ўзгарди!

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг