Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий бош қўмондон Қуролли Кучлар Академиясида бўлди

Олий бош қўмондон Қуролли Кучлар Академиясида бўлди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги арафасида янгидан қуриб битказилган Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Академияда яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув хоналари, ошхона, курсантлар ётоқхоналарида бўлиб, уларнинг таълим олиши, ҳарбий амалиётларни бажаришини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев курсантлар билан суҳбатлашди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан табриклади.

Маълумот учун, Президентимиз 2017 йилнинг январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, мазкур билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди.

Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган. Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг