Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда президент сайлови ниҳоясига етди

Озарбайжонда президент сайлови ниҳоясига етди

Фото: «Novinite.ru»

Бугун, 11 апрель куни Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ўз ниҳоясига етди. Унда амалдаги президент Илҳом Алиев 80 фоиздан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киритди ва яна бир бора мамлакат президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Франциянинг «Европа 1» радиоси хабар бермоқда.

15 йилдан буён ҳокимият тепасида қолаётган Илҳом Алиев Озарбайжоннинг «ELS Independent Research Center» ижтимоий тадқиқотлар институти ҳисоб-китобига 82,7 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган. Франциянинг «OpinionWay» тадқиқотлар маркази эса унинг 86,5 фоиз овоз тўплаганини маълум қилган.

56 ёшли Илҳом Алиев илк бора 2003 йилда отаси Ҳайдар Алиевдан кейин мамлакат президенти этиб сайланган эди. Бу сафарги сайловлардаги ғалабасидан кейин у мамлакатни 2025 йилгача бошқаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг