Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-корейс дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари

Ўзбек-корейс дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари

Сессиядан олинган сурат.

Фото: «ХПК»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси айни шу мавзуда бўлиб ўтди.

Сессияда эълон қилинган қизиқарли фактларга эътибор беринг: ўтган аср бошларида Кореяда умр давомийлиги эркакларда 24 ёшни, аёлларда 26 ёшни ташкил қилган. 2013-йилда энг мнновацион давлат мақомини олган Жанубий Корея аҳоли жон бошига 100 АҚШ долларидан 37 000 АҚШ долларига қадар кўтара олди ва дунёнинг 14-иқтисоди даражасига эришди. 51 миллион корейсларнинг 7 миллиони турли давлатларда муҳожиратда яшашади. Ўзбекистонда бу миллат вакилларининг 200 минг нафари истиқомат қилади.

Республикамизда фаолият юритувчи 138 та миллий-маданий марказларнинг 27 таси корейс миллий-маданий марказлари эканлиги ҳам ўзбек-корейс муносабатлари намунали эканлигининг далолатидир.

Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси Ким Дже Ун, Ўзбекистон – Корея Дўстлик жамияти раиси, Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Каримов, Ўзбекистон-корейс маданият маркази ассоциацияси раис маслаҳатчиси Валерий Хан, журналистлар ва талабалар иштирок этдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг