Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга доир фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга доир фармонни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар қилинди. 

Фармонга мувофиқ, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилди.

Бундан ташқари, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси тузилиб, унинг асосий вазифаси мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаш ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш ҳисобланади.

Президент аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунни имзолаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг