Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Москвада "Толибон" ҳаракати билан учрашади

Ўзбекистон Москвада

2018 йил 9 ноябрь куни Москвада Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллар даражасида Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг Москва шакли 2-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва шаҳрида "Толибон" ҳаракати вакиллари билан музокаралар олиб боради.

"Бундай даражадаги халқаро учрашувда илк марта Доҳадаги (Қатар) "Толибон" ҳаракатининг сиёсий идораси делегацияси ҳам иштирок этади", дейилади Россия ТИВ ахборотида.

Йиғилишга Ўзбекистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ таклиф қилинган.

Ўзбекистон расмийлари 2018 йил 7-10 август кунлари "Толибон" ҳаракати билан Тошкентда музокара ўтказган эди.

Ушбу учрашувдан кейин "Толибон" ҳаракати Тошкентда ўзининг сиёсий вакиллигини очаётгани, бу орқали ҳаракат Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантирмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар болалаб кетган эди.

"Бу масала муҳокама қилинмайди. Ҳеч қандай офис очилмайди", деганди ўшанда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг