Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Президенти Россияда. Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди

Ўзбекистон Президенти Россияда. Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабр куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Россия Федерацияси Президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.

Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲга раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг