Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентларининг онлайн-саммити бўлиб ўтади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентларининг онлайн-саммити бўлиб ўтади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин олий даражада илгари эришилган келишувларга мувофиқ 28 январь куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини, минтақавий ҳамкорлик ва мамлакатларимизнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги шериклигини ривожлантиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.

Ўзбекистон ва Корея етакчилари сиёсий мулоқотнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболларини, савдо, инвестициялар, инновациялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалаларини таҳлил қиладилар.

Бўлажак мулоқотлар ва қўшма тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилади.

Саммит якунида рақамли технологиялар, лойиҳалаштириш фаолияти, соғлиқни сақлаш ва бошқа муҳим йўналишларда янги ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг