Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашишди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари учрашишди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

2018 йил 24 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини Туркманистонга ташрифи билан қутлаб, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи мамлакатлари саммити ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан Туркманистоннинг бу борадаги лойиҳалари ва ташаббуслари бир-бирини тўлдиришини қайд этди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Туркманистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи кўп қиррали алоқаларга янги суръат бахш этиб, уни амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Мулоқотда аввал эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг