Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон вакили БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади

Ўзбекистон вакили БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади

Фото: Google.com

2019 йилнинг 28 cентябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Умумий мунозаралар ялпи мажлисида раислик қилди.

4 июн куни БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясида Ўзбекистон илк бор сессия раиси ўринбосари лавозимига сайланган ва мазкур вазифада 74-сессия якунланадиган 2020-йилнинг сентябр ойигача фаолият юритади.

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига сайланиши мамлакатимизнинг турли соҳалардаги, жумладан Бош Ассамблея томонидан Марказий Осиё бўйича ҳамда маърифат ва диний бағрикенглик бўйича тарихий қарорлар қабул қилиниши, БМТ шафелигида Оролбўйи учун Кўпшерикликдаги Траст фонд ташкил қилиниши бўйича саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсда тан олинишидан дарак беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг