Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Фото: Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти

Шу йилнинг 9 февраль куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов ўз миссиясини якунлаётгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломовни қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари ва ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қилган.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Шоқосим Шоисломовга узоқ йиллик профессионал фаолияти ва Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг