Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«O‘zLiDeP» Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўзгарди

«O‘zLiDeP» Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Ўзбекистон либерал демократик партиясининг Самарқанд вилоят кенгаши ва Халк депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда «O‘zLiDeP» Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ёқубов иштирок этди.

Партия раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, депутатлик корпуси фаолиятини янада жонлантириш, йил талабидан келиб чиқиб янги лойиҳаларни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.

Йиғилишда ташикилий масала кўрилди. Шу кунгача партиянинг вилоят кенгашига раҳбарлик қилиб келаетган М.Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан у ўз аризасига кўра бу вазифадан озод этилди. Бу лавозимга «Мароқанд мева-сабзавот» МЧЖ раҳбари Меҳрож Файзилов сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг