Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парламент сайловлари тизими ўзгариши мумкин

Парламент сайловлари тизими ўзгариши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан, мақоми, моддий-маиший, транспорт ва тиббий таъминот шарт-шароитларига кўра: Марказий сайлов комиссияси раиси – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига, Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари –Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

Қайд этилишича, парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаши шарт эмаслиги ҳақидаги қоида ўрнатилиши мумкин.

Шунингдек, парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимига ўтиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.

Шу билан бирга, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги «2020-2021 йилларда Ўзбекистон сайлов жараёнларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг