Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

Президент маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу маҳаллада 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли уйлар жойлашган. 5 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ мазкур маҳаллада ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Йўллар ва уй-жойлар таъмирланиб, ижтимоий объектлар барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев маҳалла ҳаёти билан танишди, фаоллар билан мулоқот қилди.

Мамлакатимизнинг барча шаҳарларида замонавий маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг