Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказга таниқли актёр директор этиб тайинланди

Президент Матбуот хизмати ҳузуридаги Медиа-марказга таниқли актёр директор этиб тайинланди

Фото: Президент Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 февралдаги фармойишига муқофиқ Президент Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Президент матбуот хизмати ҳузурида янги ташкил этилган медиа-марказ директори этиб Солиҳов Ҳусан Равшанович тайинланди.

Ҳусан Солиҳов
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Ҳусан Солиҳов акаси Ҳасан Солиҳов билан биргаликда бир қатор фильмлар ва ижтимоий ҳамда реклама роликлари орқали кўпчиликка таниш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Азимов Хуршид Маъмурович, Усмонов Бобурбек Собирович мазкур шўъбанинг етакчи консультанти этиб тайинланди. Шунингдек, Самадов Анвар Жовлиевич Президент матбуот хизмати тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг