Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қонун ва фармонлар ижросидаги камчиликларни танқид қилди

Президент қонун ва фармонлар ижросидаги камчиликларни танқид қилди

Фото:Президент матбуот хизмати

7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  26 йиллиги тадбирида нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев сўнгги икки йил ичида қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар ижросидаги камчиликларни танқид қилди.

«Кейинги икки йилда фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитларини яхшилаш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилдик.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган. Бу Вазирлар Маҳкамаси, қатор давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ишга масъулиятсиз ёндашаётганидан далолат бермоқда» деди президент.

Шунингдек, давлат раҳбари жойлардаги ортиқча мажлисбозликни камайтириб, кўпроқ амалий ишлар ва аниқ натижа билан шуғулланиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Президент нутқига кўра, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни чинакам ижро ҳокимиятининг олий органига айлантириш вақти келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг