Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлашдаги аутсорсинг тизимига изоҳ берди

Президент қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлашдаги аутсорсинг тизимига изоҳ берди

Фото: «President.uz»

Кеча, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтгани ва унда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича биринчи марта аутсорсинг тизими жорий қилинаётгани ҳам айтилган эди. Президент ушбу тизим ҳақида тушунча берди.

— Қўшинларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича биринчи марта аутсорсинг тизими жорий қилинди. Аутсорсинг дегани шуки, ҳарбий хизматчиларга кунлик овқат тайёрлаб бериш билан энди армиянинг ўзи эмас, балки мустақил ташкилотлар шуғулланади. Бу ишни ташкил қилиш жойлардаги ҳокимиятларга топширилади. Бундай тизимнинг жорий этилиши шахсий таркибни унга хос бўлмаган вазифалардан озод қилиб, ҳарбий хизматчиларнинг бутун куч-ғайратини ўз профессионал малакасини оширишга қаратиш имконини беради. Биз бу йўналишдаги ишларни, албатта, давом эттирамиз.

— Бундан буён мен қайси ҳудудга хизмат сафарига борадиган бўлсам, биринчи куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани билан танишаман. Иккинчи куни эса шу ҳудуддаги ҳарбий-маъмурий секторлардаги аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқаман. Йил давомида шундай тартибда иш олиб борамиз. Ҳокимлар, округ қўмондонлари ва бошқа тегишли мутасадди раҳбарлар буни эътиборга олиши лозим, — деди Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг