Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент раислигида бугуннинг ўзида яна бир йиғилиш бўлиб ўтади

Президент раислигида бугуннинг ўзида яна бир йиғилиш бўлиб ўтади

Фото: «President.uz»

Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, cелектор йиғилишида Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида инвестиция лойиҳаларини шакллантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Йиғилишда туман ҳокимлари шахсан иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида яна бир видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Ушбу йиғилишнинг муҳим жараёнларидан сизни онлайн тартибда хабардор қилиб турамиз.

Биздан узоқлашманг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг