Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёев МХХ раисининг собиқ ўринбосарини «сотқин» деб атади (аудио)

Президент Шавкат Мирзиёев МХХ раисининг собиқ ўринбосарини «сотқин» деб атади (аудио)

Фото: Президент Матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлганди. Ташриф давомида 19 январь куни Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

«Президентнинг ушбу йиғилишдаги нутқидан бир ярим дақиқалик аудио февраль ойи бошида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалди, шунингдек, «Kun.uz» нашрида эълон қилинди. Audiоёзув ким томонидан ёзиб олингани ва нима учун энди тарқатилгани номаълум», — деб ёзмоқда «Daryo.uz».

Шавкат Мирзиёев нутқининг бу қисмида Миллий хавфсизлик хизмати собиқ мулозимларини танқид остига олган. Хусусан, МХХ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовни «сотқин» деб атаган.

Булар (Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари) ҳали халқнинг қадрига етмаган. Буларга берилган маош, берилган погонга лойиқ ишламаган. Бирорта иш қилгани йўқ. Буларнинг ўз махфий иши бор. Бу махфий иши менга боғлиқ. Мен билан гаплашсин. Ҳокимнинг орқасидан қувиб юриш замони тугади.

Ҳоким — менинг вакилим. Нима эмиш, бир ноинсоф, бир туманнинг МХХ раисининг машинасини ҳокимнинг машинаси қувиб ўтибди. Шунга бориб, уни қамаб қўйибди. Эй, кимсан ўзи сан? Ким сенга бу ваколатни берди? Керак бўлса, мен сенинг погонингни олиб ташлайман! У замон ўтиб бўлди.

Сурхондарёдаги вазият нима учун менга алам қилади? Мен 13 йил бош вазир бўлганман. Бу ердаги вазиятни биламан. Ҳоким ҳеч ким эмасди. Ҳамма вилоятнинг ҳокими уларнинг кабинетида эди. Салгина гап кўтарса, дарров ғийбат қилиб, ишдан олиб ташларди. «Бу ўғри, бу тўғри», деб. Жуда бўлмаса битта ғийбатни бўйнига қўярди. У замон тугади.

Мен бирортасига ишонмайман. Булардан бирортасининг маълумоти менга керак эмас. Шуни билинглар. Тўрт раҳбар — ишла! Ватан учун ишла, халқ учун ишла! Улар (МХХ вакиллари) — ҳеч ким эмас! Уларга ўша ваколатни берган одам ҳозир йўқ. Қанчалик оғир бўлмасин, бу Сурхондарёга тааллуқли.

Бу масалада Сурхондарё чириб кетган. Шунинг учун ҳам бу ерга бирорта бизнесмен келмаган. Булардан қўрқиб келмаган. Келдими, дарров қамарди. «Бу Фалончининг одами, бу Пистончининг одами, бу ҳокимнинг пул берадиган одами», деб. Сен кимсан? Пул бермайдиганмидинг сен, Ғуломов деган ифлосинг, сотқининг? Поранинг бошида ўзи ўтирарди-ку ҳаммаси.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг