Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Уинстон Черчиллнинг халқона гапидан иқтибос келтирди

Президент Уинстон Черчиллнинг халқона гапидан иқтибос келтирди

«Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, баъзилар оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади»

Коллаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, бугун, 22 декабр куни ўтказилган йиғилишда энг катта армони нима экани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

— Жойларда айрим мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қувватлай олмаётганимиз менинг энг катта армоним. Энди уларни текшириш билан прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан Президент назорат қилади, — деди Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатномасида.

Тадбиркорлар ҳақида гапирар экан, Мирзиёев британиялик таниқли сиёсатчи Уинстон Черчиллни ёдга олди.

— Черчиллни кўпроқ ўқиган одам кам бўлмайди, у ҳаётимизга мос гапларни айтган. Мен сизларга унинг тадбиркорлар ҳақида жайдари тилда айтган гапини мисол келтирмоқчиман: «Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, баъзилар оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади». Черчилл бекорга айтмаган бу гапларни. Якка ҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, — дея Президент Черчиллни кўпроқ ўқиб туришга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг