Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Халқаро атом энергетикаси агентлиги раҳбарига таъзия билдирди

Президент Халқаро атом энергетикаси агентлиги раҳбарига таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Юкия Аманонинг вафот этгани муносабати билан вақтинча директор бўлган Мэри Элис Хейвордга таъзия йўллаган.

МАГАТЭ бош директори Юкия Амано бугун 73 ёшида ҳаётдан кўз юмган. Мотам муносабати билан агентлик байроғи туширилган.

Ўтган ҳафта Аманонинг истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бугун бу ҳақда расмий маълумот чиқиши айтилганди.

Амано МАГАТЭ директорлигига 2009 йилда келган, унгача Япониянинг агентликдаги элчиси ва доимий вакили сифатида ишлаган. Шунингдек, у БМТда, Япония ички ишлар вазирлигида ҳам фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг