Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентга давлат мукофотини ким топширади?

Президентга давлат мукофотини ким топширади?

Фото: «Norma.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга имзо чеккани ҳақида ёзган эдик. Қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Қонуннинг 14-моддаси давлат мукофотларини топшириш тартибига бағишланган.

Давлат мукофотларини топшириш тантанали вазиятда амалга оширилади.

Давлат мукофотларини топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Марказий банки, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси раислари, Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, бошқа республика муассасаларининг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси дипломатик корпусининг вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти шунга ваколат берган бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президентига давлат мукофотларини топшириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси ва Қонунчилик палатасининг спикери томонидан амалга оширилади.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахсларга бир вақтнинг ўзида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.

Шахс вафот этгандан кейин мукофотланган тақдирда давлат мукофоти мукофотланган шахснинг яқин қариндошларидан бирига уни тақиб юриш ҳуқуқи берилмаган ҳолда топширилади.

Давлат мукофотлари вафот этган мукофотланган шахснинг ёки вафотидан кейин мукофотланган шахснинг яқин қариндошларидан бирининг розилиги билан давлат музейларига топширилиши мумкин.

Агар мукофотланган шахснинг яқин қариндошлари бўлмаса, унинг вафотидан кейин давлат мукофоти ва унга доир гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг