Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар «Ичан қалъа»ни айланишди (фото)

Президентлар «Ичан қалъа»ни айланишди (фото)

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Ичан қалъа»ни томоша қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмонга ушбу қадамжолар тарихи, бу ерда сайёҳликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Фото: «President.uz»

Давлат раҳбарлари Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Президентлар буюк туркман шоири Махтумқули таҳсил олган Шерғозихон мадрасасини ҳам кириб кўрди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Ичан қалъа» яқинидаги Нуриллабой тарихий мажмуасини томоша қилди.

Фото: «President.uz»

Ушбу қадимий сарой Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ реконструкция ва реставрация қилинган. Бадиий галерея, қабуллар уйи, амфитеатр, ҳунармандлар маркази, миллий ошхона барпо этилган.

Туркманистон Президенти аждодларимизнинг бунёдкорлик закоси, уларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг