Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин 2030-йилги Президент сайловида қатнашиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Путин 2030-йилги Президент сайловида қатнашиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: «Iz.ru»

Россия президенти сайловида етакчилик қилаётган Владимир Путин матбуот анжумани давомида 2030 йили бўлиб ўтадиган сайловларда ҳам қатнашиш истаги бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди:

Путин журналистнинг саволига: «Менга қулоқ солинглар, назаримда, бу гапларингиз бироз кулгили. Келинг, ҳисоблаймиз, сизнингча мен 100 ёшгача бу ерда ўтираманми? Йўқ!» дея жавоб қайтарди.

2030 йилнинг баҳорида Владимир Путин 77 ёшга тўлади.

2018 йилнинг 18 март куни Россияда мамлакат президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди. Ҳозиргача 59,6 фоиз бюллетен ҳисоблаб бўлинган. Айни пайтгача аниқланган натижаларга кўра, сайловчиларнинг 75,5 фоизи Владимир Путинни қўллаб овоз берган бўлса, иккинчи ўринни Россия коммунистик партиясидан номзод Павел Грудинин 12,9 фоиз овоз билан эгаллаб турибди. Учинчи ўринда эса Владимир Жириновский 6,1 фоиз овоз билан бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг