Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Доналд Трампга миннатдорчилик билдирди

Путин Доналд Трампга миннатдорчилик билдирди

Доналд Трамп ва Владимир Путин

Фото: «Today.com»

Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот чоғида АҚШ президенти Доналд Трампга Санкт-Петербург шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган терактни фош этишда кўрсатган ёрдами учун ўз миннатдорчилигини билдирди, деб хабар беради «Europe1» радиоси.

«МРБ томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қидирув ишлари ва жиноятчиларнинг қўлга олиниши ҳамда террористик актнинг олдини олишга етарли бўлди», дея маълумот берди расмий Кремл.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, террорчилар Қозондаги Нотр Дам ибодатхонаси ҳамда шаҳарнинг гавжум жойларида портлашларни содир этишни режалаштирганлар. ФСБ ходимлари жума куни 16 сентябрда Санкт-Петербург шаҳрида теракт амалга оширмоқчи бўлган ИШИД гуруҳига алоқадор гуруҳни фош қилганини эълон қилган эдилар. Ушбу амалиёт жараёнида чоршанба ва пайшанба кунлари жами 7 киши қўлга олинган.

ФХХнинг маълум қилишича, жиноятчилар ёнидан жуда катта миқдорда портловчи қурилмалар, автоматлар ва ўқ-дорилар топилган. Улар шаҳарнинг гавжум жойларида бир нечта худкушлик ҳужумлари, отишмаларни амалга оширишни режалаштиришгани аниқланган.

Телефон суҳбати жараёнида Путин Трампдан МРБ бошлиғи ва ходимларига ўз миннатдорчилигини етказиб қўйишини сўраган. Шунингдек у, «мабодо рус хавфсизлик хизмати ходимлари АҚШ ҳукумати ва халқига хавф соладиган террорчилик ҳаракатларига доир маълумотларга эга бўлишса, уни зудлик билан америкалик ҳамкасбларига етказишларини» қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрел ойида Санкт-Петербург шаҳри метросида 14 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳаракати содир бўлган эди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг