Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Россия президенти бўла олмаслиги мумкин

Путин Россия президенти бўла олмаслиги мумкин

Путин номзод сифатида рўйхатдан ўтиши учун камида 300 минг киши уни қўллаб имзо чекиши лозим.

Фото: «bing.com»

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида амалдаги президент Владимир Путин номзодини кўрсатиш учун имзолар йиғиш бошланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га Хабаровскдаги «Ғалаба кўнгиллилари» вакили Анастасия Брага хабар берган.

Унинг сўзларига қараганда, айнан Хабаровск ўлкасида бу жараёнга старт берилган ва кейинчалик Россиянинг бошқа ҳудудларида давом этяпти. Ҳозирда шаҳарнинг икки савдо марказида имзолар йиғилмоқда.

28 декабрда Россия марказий сайлов комиссияси Путинни қўллаб-қувватловчи гуруҳни расман рўйхатга олганди. Шундан сўнг гуруҳ имзо йиғиш ва амалдаги президент номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Путин номзод сифатида рўйхатдан ўтиши учун камида 300 минг киши уни қўллаб имзо чекиши лозим.

Россияда президентлик сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 18 декабрда бошланган, номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 7 январига қадар топширилиши лозим. Бугун 5 январ эканлигини ҳисобга олсак, керакли миқдорда имзо тўплаб, ҳужжатларни марказий сайлов комиссиясига тақдим этиши учун бор-йўғи икки суткадан камроқ вақт қолмоқда. Агар бу иш вақтида амалга ошмаса, Владимир Путин номзоди қабул қилинмаслиги ва табиийки, у президент бўлиб сайланмаслиги мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг