Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Эрдўғон Суриядаги вазиятни муҳокама қилдилар

Путин ва Эрдўғон Суриядаги вазиятни муҳокама қилдилар

Фото: Россия Федерацияси Президенти расмий сайти

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон мулоқоти давомида Сурия масаласини ҳам муҳокама қилишди. Кремль расмий сайтининг маълумот беришича, мулоқотда асосан Остона форматида муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш масаласига урғу берилган.

Бундан ташқари, президентлар Африндаги операция натижасида Суриянинг шимоли ғарбида вужудга келган вазиятга ҳам эътибор қаратдилар.

Ҳар иккала давлат раҳбари Россия, Эрон ва Туркиянинг деэскалация зонасини самарали мувофиқлаштириш, сиёсий жараёнларда Сочидаги Сурия миллий конгрессида эришилган натижаларга асосан ҳаракат қилиш лозимлигини тасдиқладилар.

Маълумки, жорий йилнинг 20 январидан Туркия Афринда курд бўлинмаларига қарши «Зайтун новдаси» операциясини бошлади. Бу ҳаракат расмий Дамшқнинг норозилигига сабаб бўлди, Москва эса томонларни Суриянинг ҳудудий яхлитлиги масаласига ҳурмат билан қарашга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг