Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин ва Назарбоев телефонда мулоқот ўтказди

Путин ва Назарбоев телефонда мулоқот ўтказди

Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишди

Фото: «Inform»

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда «Kazinform» Оқўрда матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Мулоқотда Сочида 29-30 январ кунлари бўлиб ўтган Сурия миллий конгресси музокаралари муҳокама қилинган, Назарбоев Сурия муаммосини ҳал этишда Россиянинг кўмаги муҳим бўлганини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек томонлар Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирок ва ҳаракатлар масаласини ҳам муҳокама қилишган. Бундан ташқари, бир қатор маҳаллий ва халқаро масалаларга ҳам тўхталишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг