Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путинга Россия президенти гувоҳномаси топширилди

Путинга Россия президенти гувоҳномаси топширилди

Фото: «Kremlin.ru»

Бугун, 3 апрель куни Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова жорий йилнинг 18 март куни бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиққан Владимир Путинга президентлик гувоҳномасини топширди. Бу ҳақда «Kremlin.ru» сайти хабар берди.

Маросим вақтида Памфилова Путинни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклаган.

Ўз навбатида Россия раҳбари Памфиловага фаолияти учун миннатдорчилик билдирган. «Кўпчилик айтганидек, бу мамлакатимиз тарихидаги энг очиқ ва адолатли сайлов бўлди», – дея таъкидлаган Путин.

Эслатиб ўтамиз, Путин Россиядаги президент сайловида 76 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, ғалабага эришганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг