Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тўрт ҳоким ишдан бўшатилди

Қашқадарёда тўрт ҳоким ишдан бўшатилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сафари вақтида вилоятдаги уч туман ва бир шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Қамаши тумани ҳокими Фахриддин Омонович Дўстмуродов ўрнига Шерали Санаев янги раҳбар этиб тайинланган. Санаев шу кунгача Бекобод тумани прокурори сифатида ишлаб келаётганди.

Яккабоғ тумани ҳокими Жаҳонгир Абдужалилович Бобоев ҳам лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Шомурод Донаев янги ҳоким этиб тайинланган.

Косон тумани ҳокими Бахтиёр Эшитемирович Ражабов ишдан олиниб, унинг ўрнига Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асрор Бойқораев янги раҳбар бўлган.

Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Исмат Нусратович Нусуров ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнига «Ўзсаноатқурилишбанки» бошқарма бошлиғи ўринбосари Тўлқин Каримов янги ҳоким сифатида иш бошлаган.

Шунингдек, Қарши шаҳри ва Шаҳрисабз тумани «тўртлиги»ни огоҳлантирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг