Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди

Фото: ЎзА

Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги делегацияни Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.

Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг