Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Президенти Бош вазирни нега истеъфога чиқарди?

Қирғизистон Президенти Бош вазирни нега истеъфога чиқарди?

Фото: Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

Қирғизистон Президенти Соронбай Жээнбеков Бош вазир Сапар Исаков ва ҳукуматнинг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Фармонга кўра, ҳукуматнинг барча аъзолари янги кабинет шаклланмагунча ўз вазифаларини бажариб турадилар. Жээнбеков фармони имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирди.

Қирғизистон парламенти Сапар Исаков ҳукуматининг ишончсизликка учрагани ҳақида гапирган. Жараённи парламентнинг икки мухолифатчи фракциялари «Ата-Журт республикаси» ва «Ата-Мекен» ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг