Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди

Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди

Сооранбай Жээнбеков Қонунчилик палатасида

Фото: ЎзА

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида имзоланган Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бу соҳадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Сооранбай Жээнбеков жорий йил икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида туб бурилиш даври бўлгани, алоқаларнинг бугунги даражасини сақлаб қолиш ва изчил давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

21 декабрда Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳам учрашув ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг