Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Фото: ЎзА

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Қозоғистондаги фожиа юзасидан Шавкат Мирзиёевга ўз ҳамдардлигини билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти ахборот хизмати хабар берди.

«Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан Қозоғистонннинг Оқтўба вилоятида рўй берган мудҳиш воқеада ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳалок бўлгани учун чуқур ҳамдардлик билдираман. Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳам таъзия изҳор қиламан ва жабрланганларга соғайиб кетишини чин дилдан истайман, дейилади Қирғизистон Президенти номидан йўлланган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 январь куни Самара - Чимкент трассасида «Икарус» русумли автобуснинг ёниб кетиши натижасида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг