Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Фото: «Sputnik»

Казбеков Жусипбек Сидикбекович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Казбеков Жусипбек Сидикбекович.

Казбеков Жусипбек Сидикбекович 1973 йил 15 апрель санасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган.

1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ҳамда 2011 йилда Колорадо штати университетини (магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.

Ж.Казбеков 2015 йилдан бугунги кунгуча Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозим Президентимизнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги топшириқларига биноан жорий қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг