Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон, КХШТ, Лукашенко: экспертлар ўз мулоҳазасини билдирди

Қозоғистон, КХШТ, Лукашенко: экспертлар ўз мулоҳазасини билдирди

11 январ куни Масс-медиа фондида кун тартибидаги Қозоғистон, КХШТ ва Лукашенко масалалари юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Унда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Марказий Осиё халқаро институти экспертлари ҳам қатнашди, деб хабар берди Xabar.uz мухбири.

Муҳокама аввалида қўшни Қозоғистон ва у ердаги воқеаларнинг Ўзбекистонга таъсири ўртага ташланди. Экспертларга кўра, қўшни мамлакат кўп соҳада Ўзбекистонга дахлдор: у ерда 200-250 мингдан зиёд меҳнат муҳожири ва 17 мингдан ортиқ ўзбек талабалари истиқомат қилади. Бундан ташқари, Қозоғистон — муҳим маҳсулотлар экспортида транзит ҳисобланади. Ҳозирда Қозоғистон орқали кирадиган маҳсулотлар етишмовчилиги сезилмайди, аммо бироз вақт ўтгач, бу муаммо бўй кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

КХШТ масаласи ва унинг Қозоғистонга кириши, мамлакат раҳбарияти илтимосига кўра бўлди ва бу биз аҳамият қаратадиган масала эмас, дейди экспертлар. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга дахлдорликни 2012 йилда тўлиқ тўхтатган. КХШТга кирмасликнинг энг асосий сабаби, аъзо давлат ўз армияси устидан тўлиқ назоратни қўлдан йўқотади. Ана шу омил ва ҳеч бир ҳарбий иттифоққа кирмаслик бўйича доктрина бизнинг ташқи сиёсатимизга катта таъсир қилади.

Беларус раҳбарининг Ўзбекистон бўйича берган баёноти икки томонлама муносабатга таъсир қиладими? Экспертларга кўра, Ўзбекистон Лукашенконинг муносабатини Беларус томони, жумладан, беларус халқига алоқадор кўрмайди ва дўстона алоқаларни сақлаш тарафдори. Лукашенко ўта ўзгарувчан, сиёсатда нотурғун шахс. Унинг дабдурустдан катта мажлисда бир мамлакат ҳаётига дахлдор нозик баёнот бериши сиёсий профессионалликнинг йўқлигидадир.

Суҳбат сўнггида журналист ва блогерлар ўзлари қизиққан бошқа саволларга ҳам жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг