Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон Президенти АҚШга боради

Қозоғистон Президенти АҚШга боради

Фото: «Спутник»

Оқ Ўрда матбуот хизмати Нурсултон Назарбоевнинг 1992 йилда Қўшма Штатларга уюштирган расмий ташрифи ҳақидаги архив видеосини эълон қилди. Бу ҳақда «CА-NEWS» ёзмоқда.

Таъкидланишича, 2018 йил 16-18 январь кунлари Нурсултон Назарбоев Америка Қўшма Штатларига расмий ташриф билан боради. Ташриф чоғида Қўшма Штатлар Президенти Доналд Трамп билан, шунингдек, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Президент БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам қатнашади.

«Шу муносабат билан Оқ Ўрда матбуот хизмати президентнинг 1992 йил майдаги илк ташрифи ҳақидаги видеороликни эълон қилди», дейилади видеолавҳада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг