Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий давлатлар Қозоғистондаги фожиа бўйича ҳамдардлик билдиришмоқда

Хорижий давлатлар Қозоғистондаги фожиа бўйича ҳамдардлик билдиришмоқда

Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида 2018 йил 18 январь куни содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Венгрия Президенти Адер Янош, Чехия Республикаси Президенти Милош Земан томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган. Содир бўлган фожиа муносабати билан улар Ўзбекистон Президенти, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, бутун халқимизга чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда, дейилади ЎзА хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг