Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қрим муфтийси Путинни қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Қрим муфтийси Путинни қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Фото: «РИА Новости

Қримдаги мусулмонлар муфтийси Эмирали Аблаев Россия Федерацияси президентлигига номзод Владимир Путинни қўллаб-қувватлашини билдирди, дея хабар беради «РИА Новости».

Муфтий Симферополда Путинни қўллаб-қувватлаш жамоаси томонидан ташкил этилган имзо йиғиш участкаларидан бирига ташриф буюриб, мазкур ҳужжатга имзо чеккан. У билан биргаликда, Россия Давлат думасининг қримлик депутати Руслан Балбек, инженерлик-педагогика институти президенти Февзи Ёқубов ҳамда Олимпия чемпиони Рустам Казаков ҳам Путиннинг номзодини қўллаб-қувватлашларини билдириб имзо қўйишган.

— Нафақат Қрим татарлари учун, балки бутун яриморол аҳолиси учун энг асосийси тинчлик ва хотиржамлик. Бизда уруш йўқ, ҳамма бир-бирига ёрдам бериб, бир-бирини ҳурмат қилиб яхши яшамоқда. Ватанимизда тинч яшаб, фарзандларимиз ва невараларимизни тарбиялаш биз учун катта шарафдир, — деди Аблаев журналистларга.

Унинг сўзларига қараганда, Қрим Россияга қўшиб олинганидан кейин яриморолда жуда катта ўзгаришлар юз берган. «Олдин эриша олмаганларимизга бугун эришяпмиз. Масжидлар, касалхоналар, йўллар қурилмоқда. Биз бундан жуда мамнунмиз», дея таъкидлади муфтий.

Давлат думаси депутати Руслан Балбекнинг сўзларига кўра, бутун қрим-татарлар жамияти бўлғуси сайловларда Путин номзодини қўллаб-қувватлашда якдил фикрга эгадирлар. «Бу биз учун, бутун Қрим халқи учун катта шараф» дея таъкидлади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг